Месси “Барса”даги келажаги бўйича бир қарорга келди

Спорт 18361
image
-

“Барселона”нинг аргентиналик юлдузи Лионель Месси клуб билан шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақда Испаниянинг машҳур AS нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда Месси ўтган мавсумдагига қараганда жамоадагилар билан анча яхшироқ муносабатда бўлиб турибди. Қолаверса, Каталония клубига унинг яқин дўсти Серхио Агуэронинг келиб қўшилиши ҳам унинг шу ерда қолиш тўғрисидаги қарорини янада мустаҳкамлаган. “Барселона”нинг янги президенти Жоан Лапорта ҳам уни клубда олиб қолишни мақсад қилган.

Хабарга кўра, янги шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланиши кутилмоқда. Айни дамда томонлар шартнома шартлари бўйича музокараларни давом эттиряпти.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳужумчининг клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30 июнида ўз ниҳоясига етади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 746
Рейтинг: 3
Теглар
t
×