“Манчестер Юнайтед” футболчиси “Вест Хэм”га ижарага берилди

Спорт 1655
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Жесси Лингард 2021-22 йилги мавсумни Лондоннинг “Вест Хэм” клуби сафида ўтказади. “Болғачилар“ ўтган мавсум ўз таркибида ижарада тўп сурган футболчи бўйича МЮ билан ижара битимини узайтирди.

Англия Премьер-лигаси расмий сайтида Лингард лондонликлар футболчиси сифатида қайд этиб бўлинди. Ёзда “Вест Хэм” 28 ёшли англиялик футболчини харид қилишга уринди, аммо МЮ 35 миллин евро талаб қилгани боис битим амалга ошмади.

Футболчи 2020-21 йилги мавсум АПЛ доирасида “Вест Хэм” сафида мавсумнинг иккинчи қисмида умумий 16 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол уришга эришган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 2.8
t
×