Худди 2004 йилги турнирдагидек иштиёқим баланд — Роналду

Спорт 1054
image

Евро-2020 олдидан “Ювентус” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини 2004 йилги Европа чемпионатидагидек иштиёқли ҳис қилмоқда. Бу ҳақда у “Marca” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Худди илк Европа чемпионатидаги иштироким сингари мотивацияга тўламан, 2004 йилда ҳам шундай иштиёқли эдим. Бу мусобақа мен учун жуда катта аҳамият касб этади. Мухлислар ишончи бизнинг амбицияларамизга таъсир қилади, бу бизга қўшимча масъулият ҳамдир.

Агар жамоа биргаликда меҳнат қилиб, бор кучи билан турнирни ютишга ҳаракат қилса, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади. Сардор бўлиш яхши, чунки сиз жамоани бошқариб турасиз, агар улар сизга қулоқ солишса, бу икки карра устунлик бериши аниқ”, дейди у.

Криштианунинг фикрича, Португалия амалдаги чемпион номини муносиб ҳимоя қилиб, мусобақада яна ғалаба қозонишга қодир ва у бунга ишонади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 2.8
t
×