Хави “Барселона” мураббийлигини қабул қилишдан бош тортди

Спорт 3153
image

Қатарнинг “Ал-Садд” клуби бош мураббийи ҳамда “Барселона” собиқ ярим ҳимоячиси Хави Каталония клуби мураббийлигини қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақда “Sport-Express” нашри хабар берди.

Манбада 41 ёшли мутахассиснинг ушбу қарорга келишига клубнинг айни дамдаги бош мураббийи Рональд Куман билан Хави ўртасидаги муносабат асосий сабаб сифатида кўрсатилган.

Хави нидерландиялик мутахассиснинг келажаги борасида якуний қарор чиқарилганидан кейингина музокараларни бошлашга тайёр. Куман клубдан кетмагунича у бу ҳақда ўйламаслигини маълум қилган.

Шунингдек, Хавининг оиласи ҳозирда Қатарга муқим жойлашган ва яқин орада Испанияга қайтишга тайёр эмас.

Эслатиб ўтамиз, Куман “Барселона”ни 2020 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. У футболчилар айтганини қилмай қўйган тақдирдагина клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 2.9
t
×