Хамес турк клубининг йирик маошли таклифини рад этди

Спорт 1530
image

Англиянинг “Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ёзги трансфер ойнасида Истамбулнинг “Башакшеҳир” клуби таклифини рад этган. Бу ҳақда Британиянинг “Daily Mail” нашри хабар берди.

Таъкидланишича, “ирисчилар” ва турк клуби колумбиялик футболчининг трансфери борасида келишувга эришган, бироқ ярим ҳимоячи уларнинг 20 миллион евро маошлик таклифига қарамай, бунга рози бўлмаган.

“Реал” собиқ юлдузи ўтган мавсумда “Эвертон” сафида АПЛнинг 23 ўйинида майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Хамесга Испания, Англия, Италия ва Россия клубларидан  таклифлар борлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 2.9
t
×