Катанец: “Мақсадимиз – Жаҳон чемпионатига чиқиш”

Спорт 2974
image

Ўзбекистон терма жамоасининг словениялик янги бош мураббийи Сречко Катанец ЎФА мажлислар залидаги илк матбуот анжуманида терма жамоада аввал ишлаган мураббийлар йўл қўйган хатолар ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, Жаҳон чемпионатига чиқиш унинг асосий мақсади.

“Барчага хайрли кун. Мен ва мураббийлар штабим шу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. ЎФА раҳбариятига ишонч учун раҳмат айтмоқчиман. Видеоролик учун эса алоҳида раҳмат. Кўп нарса ёдимдан чиққан экан. Футбол бир жойда турмайди. Албатта бизнинг мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш, аммо унгача қиладиган ишларимиз кўп. Ёш ва қувватга тўла жамоа тузишимиз керак. Матбуот вакилларининг ҳам ёрдами керак бўлади. Жамоа ютганида ҳам, ютқазганида ҳам қўллаб қувватлашингизни сўраб қоламан.

Биз атиги 1 ҳафта олдин Ўзбекистонга келдик. Олдимизда турган асосий вазифа Жаҳон чемпионатига чиқиш. Кўплаб ёши катта футболчилар терма жамоангиздан кетди, уларнининг ўрнини ёшлар билан тўлдириш керак. Олдинги мураббийлар ҳақида гапира олмайман. Сизлар буни мендан кўра яхшироқ биласизлар. Терма жамоада "мен", деган нарса йўқ, терма жамоада "биз", деган нарса бор! Ишонаманки, биз натижага эриша оламиз”, дейди Катанец.

Маълумот учун, Катанец Ўзбекистон терма жамоаси билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди. У 5 нафардан иборат мураббийлар штаби билан Ўзбекистон МТЖда иш бошлайди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 2.9
t
×