Қобул Турсунов бир овоздан Навоий вилоят ҳокими этиб тасдиқланди

Категориялар 1966
image

Бугун 13 январь куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтган. Сессия ишида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, вилоят ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, туман ҳокимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дастлаб, сессия кун тартибидаги масалалардан бири 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича вилоят сайлов комиссияси раиси Ш.Жўраевнинг ахбороти тингланган.

Шундан сўнг халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Депутатлар халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ҳамда вилоят Кенгашидаги доимий комиссияларни тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиққан.

Сессияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси, шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига биноан вилоят ҳокимлигига номзод мамлакат Президенти томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг ушбу Кенгашга тасдиқлаш учун тақдим этилган.

Сессия ишида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили А.Жўрабоев депутатларга давлат раҳбари томонидан Навоий вилояти ҳокимлигига Қобул Турсунов номзоди тавсия этилгани, номзод бўйича партия гуруҳлари ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганини маълум қилган. Депутатлар бир овоздан Қобул Турсунов номзодини қўллаб-қувватлаб, Навоий вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 3
t
×