Иско бир мавсумни Италияда ижарада ўтказиши мумкин

Спорт 1343
image

Италиянинг “Милан” клуби “Реал” яримҳимоячиси Иско Аларконни сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олмоқчи. Бу ҳақда “Милан” клуби Матбуот хизмати хабар берди.

Янги мавсумда “россонерилар” Европа Чемпионлар Лигасида тўп суриши туфайли, клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Сотиб олиниши керак бўлган футболчилар рўйхатида Иско асосий вариант сифатида кўрилмоқда.

Искога АПЛнинг бир қанча клубларидан таклиф бўлаётганига қарамай, миланликлар раҳбарияти “Реал” ҳамда Анчелотти билан алоқалар бу трансферда муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисобламоқда. Айни дамда икки клуб ўртасида музокаралар давом этмоқда. Исконинг ўзи ҳам “Реал”да ўйин амалиёти камлиги учун кетишни хоҳлашини маълум қилган.

Маълумот учун, испаниялик футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3
t
×