Фарзандларим мен каби спортчи бўлишларини кўнглим сезмоқда — Конор

Спорт 1965
image

Икки вазн тоифасида собиқ UFC камари соҳиби Конор Макгрегор “sports.ru” нашрига берган интервьюсида фарзандлари ҳақида фикр билдирди.

“Мен яхши отаман. Фарзандларимга доим яхши шарт-шароитлар яратиб келганман, уларнинг хоҳишларига қараб ўқитаман. Менинг фарзандларим бу дунёда нимани исташса, ўшани қилади. Қандай касбни танлашларидан қатъий назар уларни қўллаб-қувватлайман. 

Ўйлайманки, бу жуда яхши нарса. Сабаби келажакда улар ҳам ўз фарзандларига мана шундай муносабатда бўлишади. Улар мен каби спортчи бўлишларини кўнглим сезмоқда. Улар оталарининг муносиб давомчилари бўлади”, дейди Конор.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор UFC-264 доирасида Дастин Порьега қарши жанг қилиб оёғини синдириб олган эди. Айни дамда у жароҳатдан тикланмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.1
t
×