Фарғонада жарима миқдоридан норози ҳайдовчи рацияни олиб қочиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
12 Март
8258Фарғона шаҳрида Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб қочиб кетди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, мазкур видеотасвир ва ундаги ҳолатлар Фарғона вилоят ИИБ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Жамоат жойида ҳақоратли сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ҳамда ИИО ходимига тегишли махсус воситани олиб, кетиб юборган фуқаро М.Ш. аниқланиб, ушланди.
“Damas'да қатнайман. Ходим келди, ҳужжатларимни кўрсатдим. Инспектор нотўғри парковка қилганимни айтди. Жарима қимматлигидан жаҳлим чиқиб, сўкиндим ва унинг рациясини олиб кетдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бошқа такрорланмайди. Барчадан ҳаракатларим учун кечирим сўрайман”, дейди ҳайдовчи.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023