“Эвертон” “Реал”да ишлаган мураббийни олиб келмоқчи

Спорт 915
image

Хабарингиз бор, Англиянинг “Эвертон” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти яқинда Мадриднинг “Реал” клубига бош мураббий этиб тайинланган эди. Шу сабабли, айни дамда Мерсисайд шаҳри клуби бош мураббийсиз қолган. 

“The Telegraph” нашрининг хабар беришича, “Эвертон” клуби бош мураббий лавозимига аввал “Реал”, “Челси” ҳамда “Ньюкасл” клубларида иш олиб борган Рафаэль Бенитесни олиб келмоқчи. Клуб расмийлари у билан алоқага чиққан ва шартнома шартлари ҳам келишиб олинган. Бенитеснинг ўзи ҳам “ирисчилар” мураббийига айланишга қарши эмас.

Маълумотларга кўра шартнома 3 йиллик тузилади. Унга кўра, Бенитес йилига 5 миллион фунт миқдорида маош олади. Тайинлов шу ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 2.9
t
×