Эриксеннинг ҳаётини сақлаб қолганларга UEFA мукофот топширади

Спорт 1736
image

Хабарингиз бор, ҳар йили UEFA томонидан мавсумнинг энг яхшиларига “The Best” соврини топшириб келинади. Ушбу соврин топшириладиган маросимда “UEFA Президенти соврини” номинацияси ҳам мавжуд. UEFA расмий сайтининг хабар қилишича, бу номинация ғолиблари аниқлаб бўлинган.

2021 йилги “UEFA президенти соврини” Евро-2020 доирасида, 12 июнь куни Кристиан Эриксеннинг ҳаётини сақлаб қолган шифокорлар гуруҳига берилади. Ўшанда “Интер” ярим ҳимоячиси майдонда юрак ҳуружини бошидан ўтказган ва ерга қулаганди. Шифокорлар тезкорлик билан ёрдам кўрсатгани туфайли футболчининг ҳаёти сақлаб қолинган. 

Ушбу мукофотга шифокорлар билан билан бир қаторда Дания терма жамоаси сардори Симон Кьер ҳам лойиқ кўрилди. Футболчининг ўша вазиятда лидерлик қобилиятини кўрсатгани UEFA томонидан алоҳида қайд этилган.

Мукофот жорий йилнинг сентябрь ойи охирида топширилиши маълум қилинган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.7
t
×