Дубль орқали Францияга ғалаба келтирган Гризманн Платинига етиб олди

Спорт 1327
image

Кеча, 7 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Франция терма жамоаси Финляндияга қарши баҳс олиб борди ва Гризманнинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

30 ёшли “Атлетико” футболчиси учун бу терма жамоа сафидаги 40 ва 41-голлар бўлди. Бу орқали Антуан Франция терма жамоасида гол уриш бўйича 41 та гол билан терма жамоа тўпурарлари орасида 3-ўринда турган Мишель Платинига етиб олди.

Французлар таркибида Тьерри Анри (51 гол) ва Оливье Жиру (46 гол) Гризманн ва Платинидан кўпроқ гол урган. Антуан яна 10 та гол орқали терма жамоасининг энг яхши тўпурарига айланиб олиши мумкин.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3.1
t
×