Бейлнинг кейинги манзили Америка — Анчелотти уни кетказмоқчи

Спорт 2584
image

Трансфер ҳуқуқи Мадриднинг “Реал” клубига тегишли бўлган уэльслик Гарет Бейл янги мавсумни бошқа чемпионатда бошлаши мумкин. Машҳур журналист-инсайдер Николо Скиранинг маълумот беришича, “Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти уни ўз жамоасида кўришни хоҳламаяпти ва режаларига киритмаган.

Хабарларга кўра, Бейлга MLS чемпионатидан жиддий таклиф тушган. “Лос-Анжелес Гелакси” клуби “Реал”га яхшигина сумма таклиф қилган ва бу мадридликларга маъқул келган. Евро-2020 якунига етгач бу трансфер ҳал бўлиши кутилмоқда. Шахсан Переснинг ўзи ҳам бу трансферни маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бейлнинг Евро-2020 якунига етгач, фаолиятини тугатмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди. Бироқ у терма жамоаси билан нимчорак финал босқичига йўл олгач, бу қарорини ўзгартирганини, ҳали яна футбол ўйнамоқчи эканлигини маълум қилган.

Маълумот учун, Бейл якунига етган мавсумни Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби сафида ижарада ўтказди. У бу вақт мобайнида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 2 та ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 2.6
t
×