Бензема жароҳат олди

Спорт 1196
image

“Реал”нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема кеча, 8 июнь куни Болгария терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб ҳужумчи болгариялик ҳимоячи Иван Турицов билан тўқнашиб кетди ва тиззаси бироз шикастланди. У ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилди, бироқ 31-дақиқада унинг оёғида кучли зўриқиш юзага келиб, захирага олинди.

Бенземанинг жароҳати ҳақида Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрини билдирди.

“Унинг тиззаси шикастланди, танаффус пайти шифокорлар уни текширгач, тизза суяги ғичирлаб қолганини айтишди. Таваккал қилмасдан, уни алмаштириб тўғри қилган эканмиз, хайриятки, унинг жароҳати у қадар жиддий тус олмади. Карим 1-турни ўтказиб юбориши мумкин, лекин кейинги ўйинларда бизга асқотишига ишонаман”, дейди франциялик мутахассис.

Маълумот учун, Бензема 6 йиллик танаффусдан сўнг илк бор терма жамоага чақирилган эди ва қайтганидан сўнг биринчи учрашувдаёқ пенальтини кўкка совурганди. 2-учрашувда эса жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Евро-2020 даги юришини 15 июнь куни Германияга қарши ўйин билан бошлайди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 2.5
t
×