“Бавария”нинг асосий таркиб футболчиси муҳим ўйинлар олдидан сафдан чиқди

Спорт 1293
image

Германиянинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Альфонсо Дэвис Канада терма жамоаси таркибида жароҳат олди. Бу ҳақда “Бавария” клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Хабарда таъкидланишича, Дэвис яқин кунларда немис клуби базасига қайтади ва Канаданинг Сальвадорга қарши ўйинида терма жамоасига ёрдам бермайди. Алфонсо Канаданинг ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган АҚШга қарши баҳснинг илк бўлимида жароҳат олган ва иккинчи бўлимда алмаштирилган.

Маълумот учун, 20 ёшли Дэвис “Бавария” таркибида жами 88 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 13 та ассистга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Нагельсманн жамоаси Германия чемпионати доирасидаги “Лейпциг”га, 14 сентябрь куни эса ЕЧЛ доирасида “Барса”га қарши ўйин ўтказади. Альфонсо ушбу учрашувларни ўтказиб юборади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3
t
×