“Арсенал” Артетага шарт қўйди

Спорт 1780
image

Англиянинг “Арсенал” клуби АПЛнинг илк 2 турида мағлубиятга учраганидан сўнг жамоа бош мураббийи Микел Артета ҳамда клуб раҳбарияти ўртасида жиддий суҳбат бўлиб ўтди. Бу ҳақда Британиянинг машҳур “The Telegraph” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу ёзда трансферлар учун 130 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаган лондонликлар президенти мавсум бошидаги жамоанинг ўйинидан норози.

Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассисга натижаларини яхшилаш учун бешта ўйин берилади. Агар “Арсенал” кейинги ўйинларда керакли натижалар қайд этмаса, Артета мураббийлик лавозимидан четлатилади.

Эслатиб ўтамиз, “канонирлар”нинг навбатдаги учрашуви Англия Премьер-лигаси доирасида амалдаги чемпион “Манчестер Сити”га қарши бўлиб ўтади. Ўйин 28 август куни 18:30 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3.2
t
×