АПЛнинг август ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи маълум бўлди

Спорт 1288
image

Англия Премьер-лигаси расмий сайти август ойининг энг яхши футболчиси, мураббийи ҳамда энг чиройли голини эълон қилди.

Унга кўра, “Вест Хем” ҳужумчиси Майкл Антонио Англия Премьер-лигасининг август ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Август ойида у 3 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уриб, 3 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди.

Ўтган ойнинг энг яхши мураббийи номинацияси эса ўтган мавсумларда “Вулверхэмптон”да ишлаган ва ёзда “Тоттенхэм”га ўтган Нуну Эшпириту Сантуга топширилди. Август ойида Нуну Эшпириту қўл остида “Тоттенхэм” “Манчестер Сити”, “Вулверхэмптон” ҳамда “Уотфорд”ни мағлуб этди. Шунингдек, буларнинг барчасида дарвоза даҳлсизлиги сақлаб қолинди.

Ойнинг энг чиройли голи номинацияси эса “Астон Вилла” аъзоси Денни Ингсга топширилди. Унинг АПЛ 2-тури доирасида “Ньюкасл”га чалқанча усулда урган голи тенгсиз, деб топилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ингс мавсумлар оралиғида “Саутгемптон”дан “Астон Вилла”га трансфер қилинган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3
t
×