АПЛда вирус сабабли мухлисларга айрим чекловлар қўйилиши мумкин

Спорт 963
image

Англия Премьер-лигаси мусобақанинг барча иштирокчиларидан коронавирусга олинган тест синовлари натижаларини маълум қилди. Аниқланишича, текширувлар чоғида ўйинларни ўтказишга алоқадор одамларда яна 16 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда АПЛ сайтида расмий баёнот берилди. Унга кўра, ҳолатлар сони янада кўпайган тақдирда, чекловлар жорий этилиши мумкин.

“Премьер-лига душанба, 16 августдан то якшанба 22 августга қадар бўлган муддатда икки марта текширувлар ўтказилганини, унда 3060 та инсон COVID-19 га қарши тест топширганини тасдиқлайди. Ушбу тадбирлар давомида 16 та янги ҳолат қайд этилди. Махсус маълумотлар Лига томонидан таъминланади ва натижалар ҳар ҳафта омма учун эълон қилинади.

Ҳолатлар 100 дан ошган тақдирда трибуналарга кириш бўйича айрим чекловлар жорий этилади”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг янги мавсумидан бошлаб стадионларга фақат вакцина билан эмланган томошабинлар киритилиши ҳақида қарор қабул қилинган. Шунингдек, футболга алоқаси бўлган ҳар қандай шахслар: футболчи, мураббий, “ball-boy”, шифокорлар, мухлислар ва журналистлар ҳам вакцина олиши шарт, деб белгилаб қўйилган. Эмланмаган тақдирда уларнинг стадионга кириши мумкин эмас.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3.1
t
×