Англия Хорватияни мағлуб этиб, Евро-2020 ни ғалаба билан бошлади

Спорт 2542
image

Европа чемпионати “Д” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Англия – Хорватия учрашуви ўз якунига етди. Унда инглизлар кичик, 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Ўйин тақдирини Раҳим Стерлинг томонидан киритилган ягона гол ҳал этиб берди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Раҳим аниқ зарбаси билан посбонни ожиз қолдирди ва жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлиқ қилди.

Шу тариқа, Англия терма жамоаси 3 очко билан гуруҳ пешқадамлигини қўлга олди. Бу гуруҳдаги иккинчи ўйин Шотландия ҳамда Чехия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин эртага соат 18:00 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 2.9
t
×