Аллегри Роналду кетгач “Юве” ЕЧЛда фаворитлигини йўқотганини айтди

Спорт 6648
image

Италиянинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоанинг ЕЧЛ 1-тури доирасидаги “Мальмё”га қарши баҳси олдидан жамоанинг турнирдаги мақсади ҳақида гапирди.

“Сўнгги 5 йилда “Ювентус” икки марта финалларда тўп сургани боис турнирнинг фаворити сифатида кўрилди. Клуб президенти билан жамоанинг турнирдаги мақсади ҳақида гаплашиб олганман. Асосий мақсад – кучли саккизликка кириш. Чорак финалга йўлланма олсак, ҳар қандай натижага етишиш мумкин. Энг аввало гуруҳдан чиқишимиз шарт. Бу мавсум Чемпионлар лигасида биз фаворит эмасмиз, аммо бу турнирда ғолиб чиқиш иштиёқимиз йўқлигини англатмайди”, дейди Аллегри.

Шунингдек, мураббий Роналду кетгач “Юве” ЕЧЛнинг фаворити бўлмай қолгани ҳақида ҳам гапириб ўтди. У жамоанинг энди ўзига келаётгани ва бир неча ой ичида аввалгидан ҳам яхшироқ спорт формасига келиши мумкинлигини таъкидлаган. 

Маълумот учун, “Мальмё” — “Ювентус” учрашуви бугун, 14 сентябрь куни ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 15 сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 243
Рейтинг: 2.9
t
×