Вафот этган ва дафн қилиб бўлишган – Жириновский Назарбоев ҳақида

Олам

image
Ҳаммаси Путин ва Лукашенконинг иши. КХШТнинг Қозоғистонга киришидаги сир очилди north_east

Ҳаммаси Путин ва Лукашенконинг иши. КХШТнинг Қозоғистонга киришидаги сир очилди

Қозоғистонинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев катта эҳтимол билан аллақачон вафот этган ва дафн қилинган бўлиши мумкин. Россия Либерал-демократик партияси (РЛДП) раиси Владимир Жириновский “Комсомольская правда” радиоси эфирида шундай асоссиз фикр билдирди.

“Ўйлашимча, аллақачон вафот этган. Ўлган ва дафн қилиб бўлишган”, деган Жириновский. У мусулмонлар марҳумларни ўша куни дафн этишини қўшимча қилган.

Жириновскийнинг сўзларига кўра, одам “бу қадар жим яшириниб”, ҳеч нарса демасдан тирик қолиши мумкин эмас. РЛДП етакчисининг эслатишича, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) собиқ раҳбари Карим Масимов лавозимидан четлатилганидан бир ҳафта ўтиб, давлатга хиёнатда айбланиб, ҳибсга олинган.

Шу ўринда қайд этиб ўтамиз, Владимир Жириновский собиқ совет давлатларига алоқадор турли хил тутуруқсиз провокацион фикрлар билдириши билан одамларга яхши таниш. Кўплаб экспертлар уни "Кремлнинг оғзи" деб ҳисоблайди.

Қозоғистонда намойишлар

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.  

5 январь куни, шунингдек, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.

Бу орада ижтимоий тармоқларда Назарбоев ва унинг оиласи мамлакатни тарк этгани, жияни Самат Абиш ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ буларнинг ҳеч бири исботини топмади. Шундан сўнг, Элбошининг Матбуот котиби Айдос Укибай Назарбоев мамлакат пойтахтида бўлиб турганини маълум қилди.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ермек Сагимбаев эгаллади.

Қозоғистонда бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Шунингдек, шу кунларда соат 23:00 дан 07:00 гача комендантлик соати амалда бўлади.

Президент Республика Сакен Исабековни давлат қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. 6 январь куни Россия, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон ҳарбийларидан иборат КХШТ тинчликпарвар контингенти Қозоғистонга кирди. Хорижий ҳарбийларга муҳим аҳамиятга эга объектларни қўриқлаш вазифаси топширилди. КХШТ контингенти кеча Қозоғистонни тарк этишни бошлади. Ҳозиргача БеларусьАрманистон ва Россия ҳарбийлари ортга қайтгани ҳақида хабар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Владимир Жириновский

Баҳолаганлар

551

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг