Қозоғистондаги вазият: Тўқаев айбдорларни маълум қилди 

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига айбдорларни маълум қилди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар бермоқда.

Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатдаги ҳозирги оғир ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазият ҳақида гапириб, ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблаган. Президент ўтган йилнинг июнь ойида берган топшириғининг ижросини танқид қилган. Унинг топшириғи Манғистау вилоятидаги суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи “Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ базасида янги завод қурилишини жадаллаштириш бўлган. 

“Ҳозирда фақат техник-иқтисодий асос ишлаб чиқилган. Лойиҳани молиялаштириш масаласи ҳал этилмаган. Иккинчидан, суюлтирилган газ бўйича аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича амалдаги қоидалар ишлаб чиқилмаган. Нархлар ошишини чеклаш механизмлари йўқ. Натижада, Энергетика вазирлиги тезкор жавоб бера олмади ва электрон савдоларни тўхтата олмади”, деган у. 

Қосим-Жомарт Тўқаев, шунингдек, соҳани ислоҳ қилишда тизимли ёндашув йўқлигини таъкидлаган. 

Аввалроқ, Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилгани ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган. 

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилган.   

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган. 

Қозоғистон Президенти Матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари бугун, 5 январь куни “мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият” мавзусида ишчи учрашув ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

858

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг