Арманистон тинчликпарвар кучлари Қозоғистондан чиқиб кетди
Олам
−
14 Январь 2022
4227Арманистон КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистондан ўз ватанига учиб кетди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
“Қозоғистон Республикасидаги ижтимоий аҳамиятга эга объектларни қўриқлаш бўйича вазифаларни бажарган КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучларининг Арманистон Республикаси бўлинмаларининг шахсий таркиби ва техникаси Қозоғистондан ўз ватанига учиб кетди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Россия Аэрокосмик кучларининг Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти Арманистон, Беларусь ва Тожикистон тинчликпарвар кучларини ватанга қайтаришда иштирок этмоқда. Қирғизистон тинчликпарвар кучлари стандарт техникаларда доимий жойлаштириш пунктига мустақил равишда боради.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тинчликпарвар контингенти Қозоғистондан чиқишни бошлади. Маълум қилинишича, КХШТ кучларининг Қозоғистонни ташлаб чиқиб кетишига 10 кун кетади.
Маълумот учун, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тинчликпарвар кучлари номи остида Россиянинг 3000, Беларуснинг 500, Тожикистоннинг 200, Қирғизистоннинг 150, Арманистоннинг 100 нафар ҳарбийси Қозоғистонга киритилган эди.
LiveБарчаси