Беларусь тинчликпарвар кучлари Қозоғистондан чиқиб кетди 

Олам 1376
image
-

Бугун, 14 январь куни Беларусь КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистондаги ижтимоий аҳамиятга эга объектларни ҳимоя қилиш бўйича вазифаларни бажариб, Россия Аэрокосмик кучларининг 10 та самолётида республикадан Минск вилоятига учиб кетди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

“Беларусь Республикасининг КХШТ тинчликпарвар кучлари бўлган ўнта самолёт Жетыген аэродромидан Минск вилоятига учиб кетди”, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Маълумот учун, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тинчликпарвар кучлари номи остида Россиянинг 3000, Беларуснинг 500, Тожикистоннинг 200, Қирғизистоннинг 150, Арманистоннинг 100 нафар ҳарбийси Қозоғистонга киритилган эди. 

Кеча, 13 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тинчликпарвар контингенти Қозоғистондан чиқишни бошлади. Маълум қилинишича, КХШТ кучларининг Қозоғистонни ташлаб чиқиб кетишига 10 кун кетади.

Аввалроқ, Арманистон КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистондан ўз ватанига учиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 2.9
t
×