Тошкент вилоятини айланган Шавкат Мирзиёев, Суриядан ватанга қайтган 156 ўзбек, Европа Президентининг ўзбекча твити ва ҳафтанинг энг муҳим воқеа ҳодисалари шарҳи
Таҳлил
−
02 Июнь 2019
4203ЖАМИЯТ
Европа Кенгаши президенти Тwitter’даги саҳифасида ўзбекча твит қолдирди
31 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлган Европа Кенгаши президенти Дональд Туск ўзининг Twitter’даги саҳифасида ўзбекча твит қолдирди.
“Ўзбекистон ва президент Шавкат Мирзиёев минтақада анча яхшиланган ҳамкорликда катта рол ўйнайди. Европа Иттифоқи Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё билан мустаҳкам ва жадаллашган ҳамкорликнинг тарафдоридир”, дейилади Дональд Тускнинг твитида.
Яна бир партия раҳбари лавозимидан четлатилди
1 июнь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
QALAMPIR.UZ манбасига маълум қилинишича, унинг ўрнига Наманган давлат университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов тайинланган.
Маълумот учун, Ҳотамжон Кетмонов ХДПни 2013 йилдан буён бошқариб келган. У 2015 ва 2016 йилларда Мамлакатда ўтказилган президентлик сайловларида номзод сифатида кўрсатилагн эди.
Улуғбек Иноятов эса 2018 йил июн ойида ректорликка тайинлангунга қадар, халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган.
Президент “Ангрен” темир йўл вокзалининг очилиш маросимида иштирок этди
1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида Ангрен шаҳридаги мукаммал капитал реконструкция қилинган “Ангрен” темир йўл вокзалининг очилиш маросимида иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур вокзал бир пайтлар тўйхона бўлган, кейинги вақтларда қаровсиз ҳолатга тушиб қолган эди. Айни пайтда бино “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан халқаро андозалар даражасида таъмирланди, қайта жиҳозланди. Эндиликда шу жойдан туриб ҳудуд аҳолиси Тошкент-Ангрен поездига чипта харид қилиши, шунингдек, маҳаллий ва ички маршрутларга жўнаш имкониятига эга.
Сўнгра шу ернинг ўзида Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳрини комплекс ривожлантиришга доир 20 га яқин лойиҳалар билан танишди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармасининг янги биноси билан танишди. У ерда соҳа вакиллари билан мулоқот қилди.
Андижонлик аёлларга уй берилиб, тортиб олинганмиди?
Бир неча кундирки, ижтимоий тармоқларда андижонлик аёлга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи вақтида уй берилгани, бу ҳақда "O'zbekiston 24" телеканалида лавҳа эфирга берилиб, айни пайтда аёл уйидан айрилгани ҳақидаги хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
31 май куни Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу масала юзасидан ОАВ вакиллари учун очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқотда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Хуршида Тиллаева ва бошқалар ҳақида тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.
Qalampir.uz манбасининг хабарига кўра, ижтимоий тармоқлар ва ОАВда тарқалган хабарлар асоссиздир. "Уй берилиб, кейин тортиб олинди” қабилида ёлғон хабар тарқатган аёллар аслида оиласидан ажрашиб, ота-онасининг хонадонига келиб яшаётганлардир.
Маълум бўлишича, андижонлик Хуршида Тиллаева, Муяссар Раҳимова, Шоҳиста Бакирова, Хайринисо Эрматова ҳамда М. Абдувалиевалар ҳам кўп қаватли уйлардаги хонадонларга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритганлар ва улар учун ажратиладиган хонадонларнинг дастлабки тўловлари “Мустақиллик тикувчилик мажмуаси” МЧЖ томонидан олдиндан тўлаб берилган.
Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши Президентини қабул қилди
АЭС Жиззах вилоятида қурилади
Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида қурилади. Бу ҳақда "Ўзатом" агентлиги хабар берди.
Расман! Абдулла Қурбоновнинг лицензияси тугатилди
Яқинда ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг чиқарган видеосига ҳақоратомуз тарзда ўз муносабатини йўллаган хонанда Абдулла Қурбоновнинг ижтимоий тармоқлардаги кетма-кет чиқарган номақбул аудио-видеолари ўз навбатида ёшлар орасида ва жамоатчилик ўртасида салбий фикр уйғотмасдан қолмади ҳамда норозиликларга сабаб бўлди.
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси навбатдаги баёнот билан чиқди. Ушбу баёнотда Абдулла Қурбоновнинг лицензияси тугатилгани эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев АҚШ, Корея ва Грузия элчиларидан ёрлиқларни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 май куни Грузия, Америка Қўшма Штатлари ва Корея Республикасининг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Зураб Абдушелишвили, Дэниел Розенблюм ва Кан Чжэ Квондан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда қабул қилинган Президент Фармонига мувофиқ, 1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага кўчирилган эди.
Шунга кўра, 2019 йил 5 ва 6 июнь кунлари дам олиш кунлари ҳисобланади.
1 июндан газ ва электр учун тўлов ошмайдиган бўлди
30 май куни Молия вазирлиги айрим сабаблар билан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши жараёни тўхтатилганини маълум қилди.
Молия вазирлигининг тақдим этган маълумотига кўра, айрим сабаблар билан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши жараёни айни вақтда тўхтатилиб турибди.
Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведевни қабул қилди
30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этиш учун мамлакатга келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.
Учрашувда ўзаро алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани алоҳида таъкидланиб, товар айирбошлаш ҳажми ортаётгани, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича «яшил йўлак» самарали ишлаётгани таъкидланди.
Маълумот учун, иқтисодий ҳамкорлик бўйича икки томонлама дастур доирасида ҳудудлар ва ишбилармонлар даражасида умумий қиймати 13 миллиард доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Шу куннинг ўзида Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Хоразм вилоятига борди.
Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан 156 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди
Ўзбекистон Республикаси томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ўзбекистонлик, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан Ватанга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди.
“Меҳр” дастурини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссиясининг Яқин Шарқдан олиб келинган ўзбекистонликлар бўйича баёноти эълон қилинди. Ушбу баёнотда Республикага қайтарилган ўзбекистонликлар ижтимоий реабилитация ҳамда соғломлаштириш мақсадида Тошкент вилояти ҳудудидаги барча керакли шароитлар яратилган санаторийга жойлаштирилганлиги ҳақида айтилди.
Россия Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев Ўзбекистонга етиб келди
“Улар муаммонинг эмас, муаммони ёзган журналистнинг ”ортидан“ тушади” – Шайхов
Кеча, 28 май куни Тошкентдаги “Hyatt ragency Tashkent” меҳмонхонасида “ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги республика конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда QALAMPIR.UZ раҳбари Қамариддин Шайхов сўзга чиқиб, давлат органлари Матбуот хизматлари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, уларнинг ОАВ билан муносабатига тўхталди.
"Матбуот котиблари ОАВда чоп этилган мақоладаги муаммо ё танқид ортидан эмас, уни ёзган журналистнинг "ортидан" тушади. Шунинг учун уларни лавозимга тайинлаш тўлалигича ташкилот раҳбари томонидан эмас, қайсидир маънода Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги иштирокида амалга оширилиши керак. Йўқса, давлат органлари раҳбарлари Матбуот котиби номи билан ўзига адвокат қидиришда давом этаверади", деди Шайхов.
“Адлия вазирлиги масалани бошқа тарафга бурмоқчи”: Расул Кушербоев вазирликка жавоб қайтарди
Ўзбекистонда яна бир автомобиль заводи очилиши мумкин
28 май куни Жиззах вилояти ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг "CHANGAN AUTO COMPANY” делегацияси вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
CHANGAN AUTO COMPANY” делегацияси вакиллари билан вилоят ҳоким Эргаш Салиев, ҳоким ўринбосари Азим Аҳмедҳаджаев ҳамда бир қатор мутасадди ходимлар, вилоятда автомобиль заводини қуриш хусусида музокара олиб борди.
Самарқандда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Вафот этганлар бор
28 май куни Самарқанд шаҳрида ўта аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Nexia-3 русумли автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Маълум бўлишича, тўқнашувда Nexia-3 енгил автомобили таниб бўлмас даражага келиб қолган.
Ҳодиса натижасида, Nexia-3 ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Фаттоҳ Шодиев 50 та уй қурилишига ҳомийлик қилади
Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бунёд этилаётган “Ховос сити”даги 50 та икки ва уч хонали, икки сотихли ҳовлига эга уйлар қурилиши “Шодиев Халқаро фондининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси” томонидан ҳомийлик асосида молиялаштирилмоқда.
Делегация аъзоларининг Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев билан бўлган учрашувида ваколатхона томонидан вилоят аҳолиси турмуш тарзини янада яхшилаш, воҳада кенг кўламда амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари, “Обод қишлоқ” дастури ижросига ҳисса қўшиш мақсадида 40 миллиард сўм маблағ ажратишга қарор қилинганлиги билдирилганди. Шунингдек, ушбу маблағнинг бир қисми “Ховос сити” қурилишига йўналтирилиши ҳам маълум қилинган эди.
Маълумот учун, белгиланган лойиҳага кўра “Ховос сити”да яна 100 та ана шундай турар-жой қурилиши мўлжалланган. Шунингдек, жами 30 та кўпқаватли бинолар бунёд этиш ишлари ҳам жадал давом этмоқда. Мазкур уйлар битгач 1000 га яқин оила замонавий хонадон соҳиблари бўлиши кутилмоқда.
Германия Президенти расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди
Саида Мирзиёева иштирокида республика конференцияси бошланди
28 май куни Тошкентдаги “Hyatt ragency Tashkent” меҳмонхонасида "ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари" мавзусидаги республика конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов нутқ сўзлади.
"Мамлакатимизда ОАВ ходимларининг эркин фаолияти учун барча имкониятлар яратиляпти. Лекин шунга қарамасдан айрим ОАВ журналистик этиканинг қабул қилинган нормаларига зид равишда фаолият юритмоқда. Агентлик томонидан бундай чиқишлар бўйича расмий муносабат билдирилмоқда. Биз очиқ мулоқот, ахборот тўғри ва холис тарқатилиши тарафдоримиз. Бошқалардан ҳам шуни талаб қиламиз ва сўраймиз", деди Комил Аламжонов.
Шунингдек, ушбу йиғилишда Саида Мирзиёева сўзга чиқиб, фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нега матбуот тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарилмаяпти? Бунга давлат органлари раҳбарлари ва Матбуот хизматларининг матбуотга нисбатан эътиборсизлиги сабаб бўлмоқда, дейиш мумкин. Уларнинг иш юритиш услуби, моддий-техник базаси, кадрларнинг салоҳияти талабга жавоб бермайди. Матбуот хизматларида штат бирликлари ташкил этилмаган", деди Мирзиёева.
Германия Президенти Ўзбекистонга етиб келди
Тошкентлик уч фирибгар қашқадарёлик отахонни 12 минг долларга “ухлатишди”
ЖАҲОН
АҚШда 40 ёшли киши ва маҳаллий полиция ўртасида отишма. 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
1 июнь куни АҚШнинг курорт шаҳарларидан бири ҳисобланадиган Виржиния-Бичда отишма келиб чиқди.
Содир бўлган отишмада 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Маҳаллий полиция бошлиғи Жем Сервер ОАВга маълум қилган.
Отишмани келтириб чиқарган гумонланувчи 40 ёшли Деуэйн Крэддок эканлиги маълум қилинди. У бинонинг уч қавати бўйлаб қурол билан ҳаракатланган ҳолда одамларни ўққа тутган.
Университет яқинида портлаш содир бўлди
Кобул шаҳридаги маршал Фаҳим номидаги Миллий университет яқинида портлаш уюштирилган. Натижада олти киши ҳалок бўлган ва шунча киши оғир жароҳат олган. Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра портлаш курсантлар университетдан чиқиб кетаётган вақтда рўй берган.
Журналистга ҳужум қилган туман раҳбарига нисбатан жиноий иш очилди
Хакасия Республикаси Шира тумани ҳокими Сергей Зайцев унинг кабинетига келиб, ёнғиндан кейин янги уйлар қурилишига бюджет маблағларининг ишлатилиши бўйича савол берган “Россия 24” телеканали журналисти Иван Литоминга ҳужум қилди.
Сергей Зайцевга нисбатан журналистга қилган қўполлиги юзасидан Россия Тергов қўмитаси томонидан жиноят иши очилди. Шунингдек, унинг тахминий коррупцион ҳаракатлари ҳам текширув объектига айланди.
Зеленский илк расмий ташрифида европалик “ака”ларини кўриб келади
Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг илк халқаро ташрифи Брюсселга бўлади. Бу ҳақда Президентнинг Ахборот хизмати хабар тарқатди.
Украина давлати раҳбари илк хорижий сафарида Европа Кенгаши раиси Дональд Туск, Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберглар билан музокаралар олиб боради.
Зеленскийнинг ушбу хорижий сафари жорий йилнинг 4-5 июн кунлари амалга оширилади.
Россияда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизини зўрлашди
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 5 майдан 9 майгача бўлган вақт оралиғида Дачний проспект-24 манзилидаги уйда жойлашган квартирада икки нафар номаълум шахс уни ва 12 ёшли қизини зўрлашган. Шу билан бирга, улар кўрсатилган квартирада куч билан ушлаб турилган.
Бу жиноятни содир этишда гумон қилиниб Тожикистоннинг 47 ёшли фуқароси қўлга олинган. Унинг ҳеч қаерда ишламаслиги маълум бўлган. Шунингдек, у Петербургда миграция рўйхатида қайд этилмаган.
Бош вазир маслаҳатчиси отиб кетилди
Автобус ҳалокатида 60 киши жароҳат олди
LiveБарчаси