Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Жамият
−
31 Май 2019
4252Аввал хабар берилганидек, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этиш учун 29-30 май кунлари Ўзбекистонда бўлди.
Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси бошчилигидаги делегация Хоразм вилоятида бўлиб, Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида қатнашди.
Шунингдек, Дмитрий Медведев Хива шаҳрида бўлиб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидаларни томоша қилди.
Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди.
Дмитрий Медведевни Урганч халқаро аэропортидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.
LiveБарчаси