Европаликларнинг хотиржам уйқуси тугади – Медведев

Олам

image

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Европа Иттифоқи давлатлари амалда Россияга қарши урушга бир томонлама равишда киришганини даъво қилди. Бу ҳақда уу Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

“Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари, сизлар шуни тушунишингиз керакки, ҳукуматларингиз бир томонлама равишда Россияга қарши урушга киришди”, деб ёзган Медведев.

Унинг сўзларига кўра, шу сабабли европаликлар учун “хотиржам уйқу даври якунланган” ва бунинг учун ким жавобгар эканини яхши билишлари керак.

Аввалроқ, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрй Песков ҳам Европа Иттифоқи Украинадаги можарода бевосита иштирок этаётганини билдирган эди. Унинг таъкидлашича, Европа давлатлари Киевга қурол етказиб бераётгани сабабли Европа Иттифоқи тинчлик музокараларида воситачи бўла олмайди.

Песков, шунингдек, Россия Европада ишлаб чиқарилган қуроллар ёрдамида амалга оширилаётган Украина ҳужумларини эътиборсиз қолдира олмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин маслаҳатлашувлар учун Москвага чақирилганди. Вазирлик баёнотига кўра, бу қарор Арманистон раҳбариятининг Европа Иттифоқи билан яқинлашиш бўйича қадамларига боғлиқ бўлиб, Москва уларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ҳамкорликка зарар етказаётган ҳаракатлар деб баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи Дмитрий Медведев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг