Тошкентлик уч фирибгар қашқадарёлик отахонни 12 минг долларга “ухлатишди”

Жамият

image

Тошкентлик уч шахс қарши шаҳрида яшовчи фуқарони 12 минг АҚШ долларига алдаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 22 май куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳар ИИБга ҳужжатлар тушган.

Унга кўра, 2018 йил октябрь ойи охирида Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи 62 ёшли С.А. исмли аёл, шу туманда яшовчилар 30 ёшли Ш.Т. ва К.О. Қарши шаҳридаги “Баҳор” чойхонасида, Махсумобод маҳалласида яшовчи 67 ёшли Н.Х.га 2018 йил декабрь ойига қадар Қозоғистон Республикасидан чорва молларини олиб келиб беришликни айтади.

Шундан сўнг, алдов йўли билан ундан 12 000 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.А., Ш.Т. ва К.О. ушланган. Айни  пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made