АҚШда 40 ёшли киши ва маҳаллий полиция ўртасида отишма. 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
World
−
01 June 2019 6288 1 minute
Бугун, 1 июнь куни АҚШнинг курорт шаҳарларидан бири ҳисобланадиган Виржиния-Бичда отишма келиб чиқди.
Содир бўлган отишмада ҳалок бўлганлар сони 12 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Маҳаллий полиция бошлиғи Жем Сервер ОАВга маълум қилган.
Олдинроқ, отишмада 11 киши ҳалок бўлгани ва яна 6 кишининг жароҳатлангани ҳақида хабар қилинган эди.
Маълум қилинишича, отишма Виржиния-Бичдаги маъмурий биноларининг бирида содир бўлган. Отишма тўрт нафар маҳаллий полиция вакили ва гумонланувчи ўртасида узоқ давом этганлиги айтилмоқда.
Отишмани келтириб чиқарган гумонланувчи 40 ёшли Деуэйн Крэддок эканлиги маълум қилинди. У бинонинг уч қавати бўйлаб қурол билан ҳаракатланган ҳолда одамларни ўққа тутган. Айни пайтда унинг қамоққа олинагани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August