АҚШ Россия ва Украина ўртасидаги урушни январгача тугатмоқчи

Олам

−

image

АҚШ маъмурияти Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишувига 2027 йил январь ойи бошига қадар эришилишини истамоқда. Вашингтон бу муддатга Демократик партия АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси устидан назоратни қўлга киритишидан олдин етишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШ музокарачилари Оқ уйнинг ушбу режасини Европа ва Украина расмийларига етказган. Вашингтон вакиллари сўнгги кунларда Россия, Украина ва Европа расмийлари билан учрашувлар ўтказиб, тинчлик келишувига тезроқ эришиш зарурлигини таъкидлаган. Европалик мулозимлардан бирининг айтишича, америкаликлар музокараларда томонларга жиддий босим ўтказмоқда. Шу билан бирга, келишувга эришиш учун Украина катта ён беришларга мажбур бўлиши мумкинлигидан хавотирлар бор.

“Америкаликлар шошилмоқда, Путин эса шошилмаяпти”, деган манбалардан бири.

Яна бир расмийнинг таъкидлашича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия раҳбари Владимир Путинга нисбатан ижобий муносабатда ва урушни январь ойига қадар якунлашни истамоқда. 20 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Трамп Хитойдаги уч томонлама саммит доирасида Путин билан Украина масаласида жуда яхши музокаралар ўтказганини айтган.

АҚШ Президентининг сўзларига кўра, Россия раҳбари урушни дипломатик йўл билан ҳал қилиш истагини аниқ билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ , Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ, Россия ва Хитой раҳбарлари хоҳиш билдирса, Украинадаги урушни битта учрашувдаёқ якунлаш мумкинлигини айтган эди. Унинг фикрича, АҚШ ва Хитой Россияга қарши санкциялар жорий этса ёки бундай чоралар билан таҳдид қилса, Москва урушни тўхтатишга мажбур бўлади.
https://qalampir.uz/news/tramp-putin-va-si-tszin-pin-istasa-urush-bitta-uchrashuvda-tugashi-mumkin-zelenskiy-146593


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг