1 июндан газ ва электр учун тўлов ошмайдиган бўлди
Жамият
−
30 Май 2019
7599Бугун, 30 май куни Молия вазирлиги айрим сабаблар билан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши жараёни тщхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
"Бугун Молия вазирлигининг тақдим этган маълумотига кўра, айрим сабаблар билан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши жараёни айни вақтда тўхтатилиб турибди. Ҳозирча нархлар ошмайди, жараён тўхтатилиб турибди, сабаблари вазирлик томонидан тез орада маълум қилинади", дейилган хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида"ги 897-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилиши ҳақида хабар берган эдик.