Дмитрий Медведев Хоразмга борди
Жамият
−
30 Май 2019
4532Бугун, 30 май куни Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Хоразм вилоятига келди.
ЎзАнинг хабар беришича, Урганч халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов кутиб олди.
Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишида иштирок этади.
Мазкур тадбир икки томонлама ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унда икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари томонидан Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 24 апрелда бўлиб ўтган йигирманчи йиғилиши якунлари сарҳисоб қилинади ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва уларнинг таркибини амалий жиҳатдан бойитиш масалалари муҳокама қилинади.
Йиғилиш якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь