Россия Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев Ўзбекистонга етиб келди

Жамият

image

Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация 29 май куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Россия делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари 30 май куни Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишида иштирок этади.

Йиғилиш якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Қўшма комиссия йиғилиши мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унга 2018 йил октябрь ойида Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган олий даражадаги музокаралар чоғида асос солинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made