Андижонлик аёлларга уй берилиб, тортиб олинганмиди?
Таҳлил
−
31 Май 2019
7744Бир неча кундирки, ижтимоий тармоқларда андижонлик аёлга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи вақтида уй берилгани, бу ҳақда "O'zbekiston 24" телеканалида лавҳа эфирга берилиб, айни пайтда аёл уйидан айрилгани ҳақидаги хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Qalampir.uz манбасига кўра, шу муносабат билан бугун, 31 май куни Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу масала юзасидан ОАВ вакиллари учун очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқотда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Хуршида Тиллаева ва бошқалар ҳақида тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.
Маълум бўлишича, “Андижон шаҳрининг “Мустақиллик” маҳалласида 1539 та хонадон бўлиб, уларда 2256 та оила истиқомат қилади. Ушбу маҳалладаги аксарият уйларнинг қурилганига ярим асрдан ошганлиги боис яроқсиз ҳолга келиб қолган.
"Аҳоли сони кўплиги боис битта хонада бир неча фуқаролар истиқомат қилишига тўғри келган. Ҳатто омборхоналардан турар-жой сифатида фойдаланаётганлар ҳам кўп. Бу ҳудудда истиқомат қилувчиларнинг аксарияти ишсиз бўлиб, кўплаб аёллар турмушидан ажраган ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлар. Уларни турар-жой ва иш ўрни билан таъминлаш орқали салбий ҳолатга нисбатан ижобий ечим топишга ҳаракат қилдик. Натижада 2017 йилда Хўжаобод туманининг Андижон шаҳри билан туташган қисмида дастлаб 226 та турар-жой биноси қуриб битказилди. Айни пайтда давом этаётган қурилишлар туфайли уларнинг сони 1000 та етади. Бунинг натижасида 2256 та оиланинг 1000 таси намунали, арзон ва барча қулайликларга эга бўлган 2 сотихли ҳовли-жойга эга бўладилар." деган мулоқотда Андижон вилояти ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов.
Qalampir.uz манбасининг хабарига кўра, ижтимоий тармоқлар ва ОАВда тарқалган хабарлар асоссиздир. "Уй берилиб, кейин тортиб олинди” қабилида ёлғон хабар тарқатган аёллар аслида оиласидан ажрашиб, ота-онасининг хонадонига келиб яшаётганлардир.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокимлиги юқорида исмлари зикр этилган аёлларни “Мустақилллик тикувчилик мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятига ишга жойлаштирилиб, “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ ИК билан жорий йил 15 февралда тузилган шартномага асосан иш ҳақлари ҳисобидан кўп қаватли уйлардан оладиган квартираси учун бошланғич тўлов сифатида 12 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача, жами 596 миллион 700 минг сўм маблағ ўтказиб берилган. Уйнинг бошланғич тўлови жорий йилнинг 22 май куни тўлаб берилган.
Андижонлик Хуршида Тиллаева, Муяссар Раҳимова, Шоҳиста Бакирова, Хайринисо Эрматова ҳамда М. Абдувалиевалар ҳам кўп қаватли уйлардаги хонадонларга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритганлар ва улар учун ажратиладиган хонадонларнинг дастлабки тўловлари “Мустақиллик тикувчилик мажмуаси” МЧЖ томонидан олдиндан тўлаб берилган.
LiveБарчаси