Қозоғистонда Назарбоевнинг ўзи қолиб хотинини улуғлаш бошланди

Олам

image
Элбошига урилган “тарсаки” ёхуд қайтар дунё north_east

Элбошига урилган “тарсаки” ёхуд қайтар дунё

Қозоғистондаги мактаблари мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбошининг рафиқаси 81 яшар Сара Назарбоеванинг таваллуд куни олдидан “Севги учун ҳаёт” мавзусида дарс ўтишлари белгиланган. Бу ҳақда ўқитувчилар маҳаллий нашарларга эътирозли хабар йўллаганлар. 

Ўқитувчиларнинг айтишича, Қозоғистонда ҳар йилнинг 1-11 февраль кунлари анъанавий ўзликни англаш 10 кунлиги ўтказилади. Бу сафарги дарслар эса Сара Назарбоеванинг ижтимоий фаолиятига бағишланмоқда. 

Ўқитувчилар ижтимоий тармоқларда дарсларнинг ўтказилиши ҳақида ҳисобот беришлари керак бўлади. Дарсда улар собиқ президент рафиқаси фаолияти мисолида ўқувчиларга “жамиятга хизмат қилиш” тушунчасининг маъносини тушунтиришлари керак. Қайд этилишича, ўқитувчиларга тегишли услубий қўлланма юборилган. Хусусан, келгуси дарсларда Сара Назарбоеванинг портрети ва у иштирокидаги видеороликни намойиш этиш шарт. 

Дарс давомида ўқитувчилар биринчи хонимнинг ҳаётидан ҳикоялар айтиб беришлари, унинг жамият ва инсон тақдирига хизмат қилиш ҳақидаги сўзларини ўқувчилар билан муҳокама қилишлари керак.

Маълумот учун, Сара Назарбоева жорий йилнинг 12 февраль куни 81 ёшни қаршилайди. “Бобек” халқаро болалар хайрия фонди асосчиси ва раҳбари, шунингдек, “SOS Қозоғистон болалар қишлоқлари” жамғармаси президенти. У хайрия ишлари учун кўплаб халқаро мукофотларга сазовор бўлган.

Назарбоевнинг сиёсий интиҳоси

2019 йил март ойида Президент лавозимини Қосим-Жомарт Тўқаевга топшириб, Элбоши рутбасини олган ва Хавфсизлик Кенгашини бошқариб келаётган Нурсултон Назарбоев Қозоғистондаги намойишлар авж олиши фонида Хавфсизлик Кенгаши бошқарувини ҳам қўш қўллаб Президент Тўқаевга топширди. Ўшандан буён унинг қаердалиги шубҳа остида. Гарчи Назарбоевнинг атрофидагилар 8 январдан бошлаб тилга кириб, унинг мамлакатда бўлиб турганини айтаётган бўлса-да, собиқ Президент ҳозиргача бир-икки видеомурожаатлардан ташқари, ҳеч қаерда кўриниш бермади. Ҳатто, тўнғич қизи – депутат Дариға Назарбоева ҳам 11-12 январь ва 1-2 февраль кунлари бўлиб ўтган Парламент ялпи мажлисида иштирок этмаган. Сўнгги маълумотларга кўра, у маошсиз меҳнат таътилида. Бу орада эса у “Нур Отан” сиёсий кенгаши аъзолигидан кетди.

Назарбоев кўриниш бермаётган бир вақтда эса унинг ҳатто, соғлиғи ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Намойишларда эса собиқ Президентнинг Олма-отадаги саройи ёқиб юборилди, ҳайкали қўпориб ташланди. 

Аввалроқ, Назарбоевнинг куёвлари: Алиянинг (кенжа қизи) турмуш ўртоғи Димаш Досанов “Казтрансойл” АЖ раҳбаригидан, Дариғанинг (тўнғич қизи) турмуш ўртоғи Кайрат Шарипбаев “QazaqGaz” миллий компанияси АЖ раҳбарлигидан кетганди. 17 январь куни ўртанча қиз Динаранинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибаев “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси лавозимини тарк этди

28 январь куни Назарбоев “Нур Отан” партияси расилигини ҳам Президент Қосим-Жомарт Тўқаевга топширди

2 февраль куни Қозоғистон парламенти мамлакатнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Хавфсизлик кенгаши ва Қозоғистон халқи ассамблеясига умрбод раислик қилишини бекор қилувчи қонунни қабул қилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Сара Назарбоева

Баҳолаганлар

411

Рейтинг

3.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг