Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан қутлади

Жамият

image

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва узоқ умр тилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг замонавий Қозоғистоннинг барпо этилиши, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни илгари суриш ҳамда Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида эътироф этган.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро кўмак ришталарига асосланган кўп қиррали ҳамкорликнинг бугун юқори суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга АҚШ миллий байрами – Мустақиллик куни ҳамда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан табрик йўллаган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг