Дариға Назарбоева нега кўринмай қолгани маълум бўлди
Олам
−
01 Февраль 2022
15407Аввалроқ, Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси йиғилишида мамлакат Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи, депутат Дариға Назарбоева иштирок этмагани ҳақида хабар берган эдик. Унинг ёрдамчисига кўра, айни вақтда Дариға Назарбоева маошсиз таътилда. Бу ҳақда “Zakon” нашри маълум қилди.
“Қозоғистон Республикаси парламенти Мажлиси депутати Дариға Назарбоева ҳамон маошсиз таътилда. Ҳозир у Нур-Султонда ва коронавирус инфекциясидан кейин реабилитацияни давом эттирмоқда”, деган депутатнинг ёрдамчиси Жанна Эрмекова.
Маълумот учун, Мажлиснинг жорий йилнинг 11 январь куни ўтказилган ялпи мажлисида ҳам депутат Дариға Назарбоева кўриниш бермаган эди. Қуйи палата уни бетоблиги сабаб парламент ялпи мажлисида иштирок этмаганини айтган. Орадан бироз вақт ўтиб Назарбоеванинг ёрдамчиси унинг коронавирусга чалингани маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил йилнинг 2 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сенат раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун, Дариға Назарбоева 2019 йилда отаси Президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти бўлганди.
LiveБарчаси