Қозоғистон Сенати раиси Дариға Назарбоеванинг ваколати тугатилди

Олам 8163
image

Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раиси Дариға Нурсултоновна Назарбоеванинг ваколатлари тугатилди. 

“Tengrinews”нинг хабар беришича, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат парламенти Сенати раиси Дариға Назарбоеванинг сенаторлик ваколатларини тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Дариға Назарбоева Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи. У 2019 йилда отаси Президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти бўлганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 376
Рейтинг: 3
t
×