Қозоқ нашри Каримов тириклигидаёқ қизининг “қадамини қийгани”ни олқишлади

Жамият

image

Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг биринчи президентларининг тўнғич қизлари тақдири бир-бириникига ўхшаш. Фақат Назарбоев ҳокимият ваколатларидан фойдаланиб, шахсий даромад манбаларини кенгайтирган ва мамлакатнинг энг бой одамлари қаторига қўшилиб қолган қизи Дариға Назарбоеванинг хурмача қилиқларига кўз юмган бўлса, Ислом Каримов тўнғич қизи Гулноранинг ҳокимиятга бўлган интилишларига тўсиқ қўя олди ва ҳаётлик чоғидаёқ уни жиноятлари учун жавоб беришга мажбур қилди. Бу ҳақда Қозоғистонинг “Жас Алаш” газетасида мақола эълон қилинди. 

Мақоланинг чоп этилишига Гулнора Каримованинг ноқонуний йўллар билан орттирган 182 миллион маблағи Швейцариядан Ўзбекистон ҳукуматига қайтарилиши бўйича келишув асос бўлган. 

“Тўнғич қизининг тақдири хавф остида қолганидан бери унинг миллионлаб долларлик мол-мулки давлат ғазнасига ўтказилди. Отасининг ўлимидан сўнг бошланган синов унинг қамоққа ташланиши ва барча маблағларининг мамлакатга қайтариши билан якунланди”, дейди муаллиф ўз мақоласида.. 

Ёзилишича, айни пайтда Англияда Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи ва жиянига тегишли Лондондаги қиммат мулклар бўйича суд жараёни давом этмоқда. Британия ҳуқуқ-тартибот идоралари “асоссиз бойлик” сифатида иккита уй ва бир квартирани мусодара қилган. Бироқ суд ҳуқуқ-тартибот идораларининг даъвосини қаноатлантирмади, чунки Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға, унинг ўғли Нурали Алиев ва унинг рафиқаси Аида кўчмас мулкни ўз маблағлари эвазига сотиб олганини исботлаган. 

Расман: Назарбоев моделга уйлангани ва 65 ёшида ўғил кўргани фош бўлди north_east

Расман: Назарбоев моделга уйлангани ва 65 ёшида ўғил кўргани фош бўлди

“Кейинчалик хориж нашрлари ўша мулклардан бири ҳақиқатан ҳам машҳур Шерлок Холмснинг уйи эканлигини ва унинг қиймати 185 миллион долларга баҳоланганини ошкор қилди”, деб ёзади муаллиф. 

Нашрнинг қайд этишича, Назарбоевнинг тўнғич қизидан мерос қолган барча мулклар ичида ҳозирча тилга олинса арзийдиган ягона нарса бу “Думан” меҳмонхонасидир. “Озодлик” радиоси бу Дариға Назарбоевага тегишли эканлигини очиқлаган. Меҳмонхонани 2014 йилда сотиб олган “Арманиа” ширкати эгалари Қайрат Шарипбаев ва Дариға Назарбоеванинг алоқадорлиги айтилмоқда. 

Савдо объекти ўтган ёзда кимошди савдосига қўйилиши керак эди, дастлабки таклиф 13,9 миллиард тенгени (тақрибан 27,5 миллион АҚШ доллари) ташкил этди, бироқ у амалга ошмади.  Энди қайтарилган маблағлар бошқарув компаниясига тегишли. Компания уни бошқаради ва давлатга маълум даромад келтиради. 

Умуман олганда, икки катта қизнинг умумий жиҳатлари кўп, деб ёзади газета.  Уларнинг ҳокимиятга интилиши эса, айниқса, қизиқ. 

Лондонда биринчи президент оиласининг 50 млн долларлик мулки бор – “Times” north_east

Лондонда биринчи президент оиласининг 50 млн долларлик мулки бор – “Times”

Масалан, 2013 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Гулноранинг Ўзбекистонни бошқаришга бўлган сиёсий амбициялари яққол кўзга ташланиб, бошига қора булутлар тўпланди. Уни Ўзбекистон махсус хизматлари пайқаб қолган ва барча маълумотларни 75 ёшли отасига етказган. Қизининг нияти, молиявий ишларига оид материаллар ва давлат раҳбарининг қизига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатлари ҳақидаги далилларни олгач, отаси ундан бутунлай воз кечди. У ташқи дунёдан узилиб, уйидан чиқа олмади. 

Айнан шу пайтларда 2014 йилда унинг саройи ҳовлисида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушлаб турилгани акс этган суратлари Лондон PR компанияси орқали BBC’га юборилган ва оммага эълон қилинган эди. Отасининг ўлимидан сўнг суд жараёни 2017 йилда бошланиб, аввалига унинг эркинлигини чеклаш билан бошланган синов охир-оқибат 9 йил, кейин яна 13 йиллик қамоқ жазоси билан тугади. 

“Қозоғистоннинг ўзбек режимидан фарқи шундаки, Каримов тириклигидаёқ тўнғич қизининг таъсирини дарров сезиб, уни ҳокимият доирасидан четлатиб, бутун ҳаётини чеклаб қўйган. Бизда эса тескари ҳолат”, дейди муаллиф. 

Ҳокимиятдан кетиш арафасида ҳам 30 йил мамлакатни бошқарган одам  “ўрнига ворис ўлароқ тўнғич қизини ташлаб кетади” деган миш-мишлар бутун мамлакат бўйлаб оловдек тарқалиб кетган. Чунки Дариға Назарбоева бунгача парламент депутати, парламент спикери ўринбосари, бош вазир ўринбосари, Сенат депутати лавозимларида ишлаган. Хуллас, отаси ҳокимиятдан “ихтиёрий” кетган куннинг ўзидаёқ у давлат хизматида иккинчи ўринни эгаллади ва парламент сенати раиси бўлди. Тахтдан бир қадам қолгандагина ўзини йўқотиб, 2021 йилда парламентга қайтди. Январь воқеаларидан кейин эса тўсатдан таътилга чиқди ва мамлакатга қайтмади. 

“Биринчи хоним билан TikTok”. Татьяна Каримова тренд видеода суратга тушди (видео) north_east

“Биринчи хоним билан TikTok”. Татьяна Каримова тренд видеода суратга тушди (видео)

Нашрнинг урғулашича, ҳозирда Дариғанинг Лондон ва БААдаги ҳашаматли қасрлари ҳақида тез-тез гапирилаётган бўлса-да, унинг қаердалиги Қозоғистоннинг ваколатли органларига “номаълум”. Ваҳоланки, Forbes журнали 2024 йилнинг 6 май куни эълон қилган Қозоғистоннинг энг бой одамлари рўйхатига кўра, у 590 миллион доллар бойлиги билан 15-ўринни эгаллаган. Фақат бир нарсани таъкидлаш керак: журнал фақат расман тасдиқланган маълумотларни тўплайди. Демак, унинг барча бойлиги шу билан тугамаслиги аниқ. 

2024 йилнинг декабрь ойида Давлат даромадлари қўмитаси сайтида Нурсултон Назарбоев, унинг қизлари Дариға ва Динара Назарбоевалар ҳамда куёви Тимур Кулибаевнинг шахсий солиқ тўловчи рақамлари йўқолиб қолгани маълум бўлган эди. Буни маҳаллий оммавий ахборот воситалари аниқлади. Аслида, қонунга кўра, ҳар бир Қозоғистон фуқаросининг шахсий идентификация рақами солиқ тўловчи ва давлат хизматларини олувчи сифатида платформада сақланиши керак. Агар доимий яшаш учун чет элга чиқсангизгина бекор қилинади. 

Шу боис Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич ва ўртанча қизлари – Дариға Назарбоева ва Динара Кулибаева 2024 йил сентябрь ойидаги Forbes Woman Kazakhstan рейтингида биринчи бўлиб киритилмаган. Бир томондан, ажабланадиган нарса йўқ. Чунки у қозоғистонлик аёллар рўйхати ва бундан кўринадики, улар мамлакатни расман тарк этган бўлиши мумкин. 

Маълумот учун, 2022 йил 5 июнь куни Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказилганди. Ўзгартиришлардан бири мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг мақоми ва ваколатлари ҳақидаги модда олиб ташланиши бўлди. Бундан ташқари, Назарбоевнинг миллат етакчиси мақомининг ўзгармаслиги тўғрисидаги норма чиқариб ташланди. 2023 йилнинг 10 январь куни Қозоғистон Конституциявий суди “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонунни ўз кучини йўқотган деб топди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гулнора Каримова Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов Дариға Назарбоева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг