“Қозоғистон маликаси” “Нур Отан”дан кетди
Олам
−
28 Январь 2022
11625Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева “Нур Отан” сиёсий кенгаши аъзолигидан кетди. Бу ҳақда “Orda.kz” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, у янги сиёсий кенгаш рўйхатидаги киритилмаган.
Маълумот ўрнида, 2020 йил йилнинг 2 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Cенат раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирди.
Дариға Назарбоева 2019 йилда отаси Президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Нур Отан” партияси раиси этиб сайланганди. Тўқаевни шу пайтгача ҳукмрон партия раиси Элбоши Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” партияси қурултойида партия раиси лавозимига таклиф қилган.
Нурсултон Назарбоев Қозоғистондаги намойишлар авж олиши фонида Хавфсизлик Кенгаши бошқарувини ҳам қўш қўллаб Президент Тўқаевга топширди. Ўшандан буён унинг қаердалиги шубҳа остида. Гарчи Назарбоевнинг атрофидагилар 8 январдан бошлаб тилга кириб, унинг мамлакатда бўлиб турганини айтаётган бўлса-да, собиқ Президент видеомурожаат йўллашдан бошқа, ҳозиргача ҳеч ерда кўриниш бермади. Ҳатто, тўнғич қизи – депутат Дариға Назарбоева ҳам 11-12 январь кунлари бўлиб ўтган Парламент ялпи мажлисида иштирок этмаган. Унинг коронавирусга чалингани ва касаллик сабаб таътилда экани айтилди.
Назарбоевнинг куёвлари: Алиянинг (кенжа қизи) турмуш ўртоғи Димаш Досанов “Казтрансойл” АЖ раҳбаригидан, Дариғанинг (тўнғич қизи) турмуш ўртоғи Кайрат Шарипбаев “QazaqGaz” миллий компанияси АЖ раҳбарлигидан кетди. 17 январь куни ўртанча қиз Динаранинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибаев “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси лавозимини тарк этди.
LiveБарчаси