Назарбоев сўнгги лавозимини ҳам Тўқаевга топширди
Олам
−
28 Январь 2022
14984Бугун, 28 январь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Нур Отан” партияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий нашрлари маълум қилди.
“Партиянинг навбатдан ташқари 21-съезди қарори билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Кемелевич Тўқаев бир овоздан “Нур Отан” партияси раиси этиб сайланди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, шу пайтгача ҳукмрон партия раиси Элбоши Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” партияси қурултойида Тўқаевни партия раиси лавозимига таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрь ойида сиёсий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” партияси раиси ваколатларини топширишга қарор қилган эди. У партияни мамлакат Президенти бошқариши кераклигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Нурсултон Назарбоев 2019 йил март ойида лавозимини Қосим-Жомарт Тўқаевга топшириб, Элбоши рутбасини олган ва Хавфсизлик Кенгашини бошқариб келаётган Нурсултон Назарбоев Қозоғистондаги намойишлар авж олиши фонида Хавфсизлик Кенгаши бошқарувини ҳам қўш қўллаб Президент Тўқаевга топширган.
LiveБарчаси