Жозе Моуриньо Шомуродовни бир сўз билан таърифлади

Спорт 20617
image
-

“Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ижтимоий тармоқда ўзбекистонлик шогирди Элдор Шомуродовни мақтади.

Рим клубининг Instagram саҳифаси ўзбекистонлик форвард ҳақида пост қолдириб, “Элдор Шомуродовни бир сўз билан қандай таърифлайсиз?” деган савол берган. Бу сўровга мухлислар қаторида жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам изоҳ қолдириб, шогирдини “Топ” дея мақтаган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ёзги трансферлар ойнасида 17 миллион евро эвазига “Женоа”дан “Рома”га ўтиб, 2026 йилга қадар шартнома имзолаган эди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳужумчи Рим клуби сафидаги дастлабки расмий ўйинида Конференциялар лигаси саралаши доирасида “Трабзонспор” дарвозасини ишғол этган бўлса, А Серия доирасидаги икки ўйинда битта ассистни амалга оширишга муваффақ бўлди. Айни дамда “Рома” 6 очко билан турнир жадвалида пешқадамлар сафида бормоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 998
Рейтинг: 3
t
×