Жалоловнинг ашаддий рақиби илк жангни ғалаба билан якунлади — улар финалда тўқнаш келиши мумкин

Спорт 6195
image

Қозоғистонлик боксчи Қамшибек Конкабаев Токио Олимпиадасидаги иштирокини бошлади. Баҳодир Жалоловнинг ашаддий рақиби ҳисобланган Қамшибек илк босқичда Юсри Мустафо Ҳафизга қарши жанг қилди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди у чорак финалда россиялик Иван Вериасовга қарши рингга кўтарилади.

Агар Баҳодир Жалолов ҳам, Қамшибек Конкабаев ҳам олдиндаги иккита жангда ғалаба қозона олса, улар финалда ўзаро тўқнаш келишади.

Кўплаб мутахассислар уларнинг финалда учрашишини тахмин қилмоқда. Аҳамиятли жиҳати, бу жуфтликда фаворит йўқ, дейилмоқда. Шу сабаб, финал ўта қизғин ўтиши кутилмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 213
Рейтинг: 3
t
×