“Ливерпуль”нинг икки асосий футболчиси сафга қайтди

Спорт 2297
image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби футболчилари – Трент Александер-Арнольд ва ҳужумчи Роберто Фирмино жароҳатларидан тикланиб, жамоавий машғулотларга қайтди.

Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп шогирдларининг ҳолати ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, футболчилар АПЛнинг 6-туридан ўрин олган “Брентфорд”га қарши баҳсда майдонга тушишлари мумкин.

“Трент жароҳатдан фориғ бўлди, у бироз касал эди. Бугун эса машғулотларга қайтди ва кун давомида одатдагидек шуғулланди. 

Бобби (Фирмино) 3-4 кун машғулот ўтказди, шу боис асосий таркиб учун рақобатга қайтди. Биз уни машғулотларда жокер ҳамда яширин қурол сифатида ишлатдик. Ўйлайманки, улар “Брентфорд”га қарши баҳсда бизга ёрдам бера олади”, дейди Клопп. 

Маълумот учун, Фирмино 3-турдан ўрин олган “Челси”га қарши ўйинда жароҳат олиб, сафдан чиққан эди. Шундан сўнг, у 4 та баҳсни ўтказиб юборди. Трент эса сўнгги 2 ўйинда майдонга тушмади.

“Брентфорд” – “Ливерпуль” баҳси эртага, 25 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3
t
×