Криштианунинг ўзи қўнғироқ қилиб “Юве”га ўтишни таклиф қилган эди — Ракитич

Спорт 1690
image

Испаниянинг “Севилья” клуби хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ўзининг спорт биографиясидаги бир воқеани эслади. Унда 33 ёшли футболчи олдинроқ Туриннниг "Ювентус" клубига ўтиши мумкин бўлганини тан олган. Бу ҳақида “Football Italia” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, уни жамоага португалиялик Криштиану Роналду таклиф этган.

“2019 йилнинг ёзида Криштианунинг ўзи қўнғироқ қилиб “Юве”га ўтишни таклиф қилган эди. У клуб ҳам мени хоҳлаётганини айтди, аммо трансфер амалга ошмади. Сабаби, “Барселона” мен учун 50 миллион евро сўради, бу эса жуда ҳам кўп эди. Агар бу трансфер ўхшаганида, Италияда ҳам тўп суриш бахтига муяссар бўлардим. Ҳа, мен буни бироз бўлсада, хоҳлаганман.

Роналду - тарихдаги энг кучли ўйинчилардан бири. Уни “Ювентус”да қилаётган ишларини кўриб, ҳақиқатдан ҳам завқ оласан киши”, дейди Ракитич.

Эслатиб ўтамиз, Ракитич “Барселона”ни эркин агент сифатида тарк этиб, собиқ клуби “Севилья” сафига бориб қўшилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×