Конференциялар лигасига қуръа ташланди. “Рома“нинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди

Спорт 3985
image

Бугун, 27 август куни Европа Конференциялар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Қуръа натижасига кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўп сурувчи Италиянинг “Рома” клуби Украинанинг “Заря”, Болгариянинг ЦСКА ва Норвегиянинг “Буде-Глимт” клублари билан бир гуруҳдан ўрин олди.

A гуруҳи: ЛАСК, “Маккаби”, “Алашкерт”, ХИК;

B гуруҳи: “Гент”, “Партизан”, “Флора”, “Анортосис”;

C гуруҳи: “Рома”, “Заря”, “ЦСКА София”, “Буде-Глимт”;

D гуруҳи: АЗ, ЧФР, “Яблонец”, “Рейнжерс”;

E гуруҳи: “Славия”, “Фейеноорд”, “Унион”, “Маккаби”;

F гуруҳи: “Копенгаген”, ПАОК, “Слован”, “Линкольн”;

G гуруҳи: “Тоттенхэм”, “Ренн”, “Витесс”, “Мура”;

H гуруҳи: “Базель”, “Карабах”, “Кайрат”, “Омония”;

Маълумот учун, гуруҳ босқичи ўйинлари жорий йилнинг 16 сентябрь куни старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 2.9
t
×