Гавайидаги ўрмон ёнғинлари 36 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Олам

image

АҚШнинг Гавайи штатида ўрмон ёнғинлари оқибатида 36 киши ҳалок бўлди, кўплаб бинолар ёниб кетди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, CNN хабар берди.

Айтилишича, Мауи оролида учта йирик ёнғин ҳали ҳам давом этмоқда. Шифохоналар куйиш ва тутундан заҳарланиш қурбонлари билан тўлиб кетган.

“Ўрмон ёнғинларини ўчириш бўйича ишлар давом этмоқда. Аниқланишича, Лахайна шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида 36 киши ҳалок бўлган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар йўқ”, дейди АҚШ расмийлари.

Маҳаллий маъмуриятга кўра, ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Соҳил қўриқлаш бўлинмалари ёнғиндан қочиш учун сувга сакраган 14 кишини қутқарган. Улар орасида икки нафар бола ҳам бор. 

Табиий офат туфайли юзлаб маҳаллий аҳоли вакиллари эвакуация қилинган. Мауи оролининг ёнғин чиққан баъзи қисмларида кўплаб йўлларни ёпишга тўғри келган. Ҳокимиятнинг бундай чоралари ёнғиннинг уйларга жуда яқин келгани билан боғлиқ. Баъзилар оролдаги алоқа муаммолари туфайли фавқулодда хизматларга мурожаат қила олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, шу йили дунё бўйича бир пайтнинг ўзида АҚШТуркияГреция, Италия, Жазоир каби мамлакатларда ўрмон ёнғинлари содир бўлганди. Жазоирда ўрмон ёнғинлари оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Туркиянинг бир нечта вилоятлари ҳам ўрмон ёнғинлари ичида қолган бўлса, Канадада ўрмон ёнғинлари оқибатида 9 миллион гектар ҳудуд кулга айланди. Олимлар июль ойининг биринчи ўн кунлигида рекорд даражадаги иссиқ ҳафтани қайд этди. Шунингдек, Ўрта ер денгизи сувларининг ҳарорати ҳам рекорд даражада исиди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023 йилда бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари аввалгига нисбатан кўпроқ содир бўлишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўрмон ёнғинлари Гавайи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг