“Ўзбекконцерт”нинг “қорин оғриғи”, AIBA`дан кетган Раҳимов, депутатлар таклифи ва бошқа хабарлар
Жамият
−
16 Июль 2019
635916 июль санаси ҳам ниҳоясига етяпти. Қуйида бугуннинг энг муҳим воқеаларига тўхталиб ўтамиз.
Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.
Қарши ва Шаҳрисабзга “Афросиёб” тезюрар поездининг рейслари нега бекор қилинмоқда?
Жорий йилнинг 23 июль куни “Самарқанд – Қарши” участкаси оралиғида профилактика ишлари ўтказилади. Шу муносабат билан “Тошкент – Қарши” йўналишида ҳаракатланадиган 758/757-сонли “Афросиёб” электропоезди шу куни ўз қатновини Тошкентдан Самарқандгача амалга оширади.
Ғафур Раҳимов AIBA'га қайтмаслигини эълон қилди
Жорий йилнинг 2 ноябрида Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) раҳбари этиб сайланган Ғафур Раҳимов ташкилотнинг ушбу ваколатини қайтариб топширди. Хабарингиз бор Ғафур Раҳимов март ойида Халқаро Олимпия қўмитаси босими остида Халқаро бокс ассоциацияси раҳбарлигидан истеъфога чиққани тўғрисида махсус баёнот билан чиққан эди. Аммо, у ташкилот низомига кўра, бир йил ичида сайловларсиз яна ўз ўрнига қайтиши мумкин эди.
Ўзбекистонликлар тунда Ой тутилишига гувоҳ бўлади
16-июлдан 17-июлга ўтар кечаси Ойнинг қисман тутилиши содир бўлади. Бу тутилиш дунё вақти билан соат 21:31 да бошланади, бу пайтда Ўзбекистонда 17 июль тунги соат 02:31 бўлади.
Шаҳобиддин Зоиров терма жамоанинг асосий таркибига қайтмоқда
Жорий йилнинг 20-27 июль кунлари Тайланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Жаҳоннинг етакчи мамлакатларидан ташриф буюрадиган чарм қўлқоп усталари қатори Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу турнирда деярли асосий таркиб билан иштирок этади.
Ҳукуматнинг яна бир қарори амалга ошмай ўзгартирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига республика олий спорт маҳорати мактаблари ва мактаб-интернатларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ўзгартиришларга мувофиқ 2020/2021 ўқув йилида Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳузурида Олимпия захиралари марказлари ташкил этилади. Аввалбошдан уларни 2019/2020 ўқув йилида ташкил этиш режалаштирилганди.
Видео: Аттракцион синиши натижасида 2 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистонда истироҳат боғидаги аттракционнинг синиши натижасида икки киши ҳалок бўлди ва 27 киши турли даражада жароҳатланди. Бахтсиз ҳодиса Гужарот штатининг Аҳмадобод шаҳрида содир бўлди. Ҳалокат натижасида аттракциондаги одамлар йиқилиб тушган. Натижада, камида 15 киши оғир жароҳат олган.
Депутатлар автомобиллар ойнасини тўсиш бўйича таклиф киритди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдуқодиров, Расул Кушербоев, Бекзод Ортиқов, Жамшид Пирматов автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритди.
Энг совриндор футболчи учун АПЛнинг икки клуби давогар
36 ёшли бразилиялик футболчи Дани Алвеш ўз фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин. Маълум бўлишича, айни пайтда ўнг қанот ҳимоячисига Лондоннинг “Арсенал” ва “Манчестер Сити” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Бэйл Мадриддан ортга қайтиши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Лондоннинг “Тоттенҳем” клубига қайтиб кетиши мумкин. Хабарингиз бор, Уэлс терма жамоаси футболчиси “Тоттенҳем” сафида 2007/13 йилларда тўп сурган эди. Лондонликлар раҳбарияти собиқ футболчиси учун “қироллик клуби”га 60 млн евро таклиф қилмоқда. Футболчи ва испан гранди ўртасида тузилган шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
“Ўзбекконцерт”нинг “қорин оғриғи” деб “Миллион”нинг концертлари қолдириладими?
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси “Миллион” жамоасига 187.727.980 сўм қарздорлик бўйича тўловларни жорий йилнинг 16 июлига қадар амалга оширмаса, жамоа билан тузилган лицензия шартномаси бекор қилиниши бўйича расмий огоҳлантириш хати юборгани ҳақида хабар берган эдик.
“Ўзбекконцерт”нинг тўсатдан бундай огоҳлантириш билан чиқиши ва 187 миллионлик бож ҳақида шу кунгача миқ этмагани шубҳали, албатта.
Туркияга ЕИ санкциялари таҳдид соляпти
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Туркия Республикасига қарши санкциялар жорий қилишни маъқуллади. Бунга Туркиянинг Кипр махсус иқтисодий зонасида (МИЗ) углеводород конларида разведка ишларини олиб бораётгани сабаб бўлди.
Ўзбекистондаги ҚҚС Россияда шакар нархига жиддий таъсир қилди
Россияда жорий йилнинг июнь ойида шакарнинг улгуржи нархи ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан 27,5 фоизга тушиб кетди. Ноябрь ойида унинг нархи тушишни бошлаганди. Ўшанда 1 кг шакар 37 рубль турган, июнга келиб 26,9 рубль бўлган. Россия Шакар ишлаб чиқарувчилари иттифоқи маълумотлари шундан дарак бермоқда.
Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди
Бугун, 16 июль куни Тошкент вақти билан соат 15:45да Қирғизистонда ер силкиниши қайд этилди. Координаталар 40,15 градус шимолий кенглик, 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик ҳ=30 км.
Ургутда аёл туғруқ вақтида вафот этганмиди?
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 21 ёшли ҳомиладор аёл туғруқ вақтида ваофт этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бугун, 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ургутдаги воқеа бўйича расмий маълумот берди. Унга кўра, Марҳума Эргашева Сабина Абдураҳим қизи 1998 йил 9 февралда Ургут туман Жартепа маҳалласи Эрниёз қишлоғида туғилган. У Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз тили филологияси факультети 2-курсини тугатган.
LiveБарчаси