Туркияга ЕИ санкциялари таҳдид соляпти
Олам
−
16 Июль 2019
3522Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Туркия Республикасига қарши санкциялар жорий қилишни маъқуллади. Бунга Туркиянинг Кипр махсус иқтисодий зонасида (МИЗ) углеводород конларида разведка ишларини олиб бораётгани сабаб бўлди. Бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар вазирлар учрашувидан кейин маълум бўлди.
Европа Иттифоқи кенгаши Туркия билан олий даражали мулоқот ўтказишдан бош тортди, шунингдек, ассоциациялар кенгаши мажлисини бекор қилди. Бундан ташқари, Кенгаш Европа инвестицион банкига Туркиядаги фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ушбу мамлакатга молиявий ёрдамни камайтиришни маслаҳат берган.
ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могеринига Туркияга нисбатан тақиқлов чораларининг бошқа вариантларини ишлаб чиқиш тавсия қилинган.
ЕИ Туркия ўз позициясидан воз кечмаса, конларда разведка ишларида иштирок этаётган алоҳида шахслар ва компанияларга нисбатан санкция қўллаши ҳам мумкин.
Иккита турк бурғулаш қурилмалари – “Явуз” ва “Фотиҳ” Кипр махсус иқтисодий зонасида бўлиб турибди. Греция газ захиралари топилган Кипр МИЗда турк бурғулаш кемаларининг разведка ўтказишини ташвиқот ҳаракати деб, баҳолаяпти. Туркия минтақадаги табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини иддао қиляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь